АсосийЖамият

Тошкентда 14 ёшли бола 5-қаватдан тушиб кетди

Марҳум ақли заифлиги сабабли руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.

'Тошкентда 14 ёшли бола 5-қаватдан тушиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 август куни Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаб келаётган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х.С. яшаш хонадонининг 5-қават деразасидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ерга тушиб кетган. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Х.С. кўрсатилган тез тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганлиги аниқланган.

Марҳум  2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, шунингдек, ақли заифлиги сабабли руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда, Сергели туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар