АсосийЖамият

Андижонда электрик катта кучланишли ток уриши оқибатида вафот этди

МИБ марҳумнинг оила аъзоларига 200 млн. сўм моддий ҳамда 50 млн. сўм маънавий зарар пулларини ундириб берди.

'Андижонда электрик катта кучланишли ток уриши оқибатида вафот этди'ning rasmi

Қончиликка кўра, бундай вазиятда иш берувчи вафот этган ходимнинг оила аъзоларига етказилган ҳар қандай зарарни тўлиқ ҳажмда қоплаб бериши зарур бўлади, дейди Мажбурий ижро бюросининг Матбуот хизмати раҳбари.

Иш ҳужжатларига кўра, электр тармоқлари корхонаси ходими ўзига юклатилган вазифани бажариш чоғида, яъни катта кучланишли ток уриши оқибатида вафот этган ва бу ҳолатда унинг яқинларига моддий ҳамда маънавий зарар қоплаб берилмаган.

Шу сабабли, марҳумнинг яқинлари судга мурожаат этиб, моддий ва маънавий зарар пуллари ундириб берилишини сўраган.

МИБнинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари ундирувчи А.Б.га белгиланган 200 млн. сўм миқдоридаги моддий ҳамда 50 млн. сўм маънавий зарар пулларини ундириб берилишган.

    Бошқа янгиликлар