АсосийЖамият

Узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўли электрлаштирилмоқда

Президент бошчилигида темир йўл соҳасидаги натижалар ва режалар кўриб чиқилди.

'Узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўли электрлаштирилмоқда'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни темир йўл соҳасида олиб борилаётган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Ўтган йили 10 октябрда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятини трансформация қилишга оид Президент қарори қабул қилинган эди. Бу жараёнга кўмаклашиш мақсадида халқаро консалтинг компанияси ҳам жалб этилди.

Жамият таркибида инфратузилма, вагон хизмати, йўловчиларни ташиш кабилар билан шуғулланувчи 6 та мустақил корхона иш бошлади. Самарасиз ва бир-бирини такрорловчи вазифалар бирлаштирилиб, ортиқчалари қисқартирилди.

Поездлар таркибига 1 минг 40 та янги юк ва 45 та йўловчи вагони қўшилди. Ички йўналишда юк ташиш муддати 2 карра қисқарди. “Келес” станциясида қўшимча 2 та электрлашган йўлни қуриш орқали Тошкент атрофида поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди.

Илгари йиллар давомида зарарга ишлаб келган “Ўзбекистон темир йўллари” бу ислоҳотлар натижасида фойда кўришга ўтди.

Тақдимотда галдаги вазифалар, ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кейинги вақтларда йўловчи вагонларининг аҳволи, совутиш тизимидаги муаммолар бўйича кўп эътирозлар бўлмоқда. 143 та вагон таъмирталаб. 59 та локомотив хизмат муддатини ўтаб бўлган.

Шунинг учун янги йўловчи вагонлар ишлаб чиқаришга Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 50 миллион доллар ажратилмоқда. 38 та локомотив олиб келиш ва 12 та электровозни модернизация қилиш бўйича хитойлик ҳамкорлар билан 181 миллион долларлик келишувга эришилган.

Мутасаддилар ушбу маблағлар ҳисобидан поездлар паркини янгилаш режалари бўйича ахборот берди.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилишини айтган эди.

Бунинг учун Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та замонавий электропоезд олиб келиниши белгиланган. Ҳозирги кунда узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўли электрлаштирилмоқда ва буни йил охиригача якунлаш мўлжалланган. Келгуси йилларда 196 километрлик “Мискин-Нукус” тармоғи электрлаштирилади. Натижада йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.

Тақдимотда, шунингдек, акциядорлик жамиятига қарашли носоҳавий активларни хусусийлаштириш, соҳада хизматлар сифати ва экспортини ошириш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.

  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Эрон билан музокаралардан норози эканини билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    Трамп Эрон билан музокаралардан норози эканини билдирди

    Трамп бу ҳақда 27 май куни Оқ уйда бўлиб ўтган Вазирлар маҳкамаси йиғилишида гапирган.

    'Байденнинг аудиоёзувлари АҚШда янги сиёсий можарога сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:37

    Байденнинг аудиоёзувлари АҚШда янги сиёсий можарога сабаб бўлди

    АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден мемуарлари учун ёзиб олинган шахсий суҳбатлари аудиоёзувларини ошкор қилишни тақиқлаш учун судга мурожаат қилди.

    'Ўзбекистонда илмий даража беришда бир қатор тартиблар бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:01

    Ўзбекистонда илмий даража беришда бир қатор тартиблар бекор қилинади

    Фармонда қайд этилишича, 2027 йил 1 январга қадар диссертация ҳимояси бўйича эълон берилган изланувчиларга илмий даражалар эски тартиб асосида берилади.

    'Белгияда Ўзбекистон фуқаросининг ҳаёти сақлаб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:26

    Белгияда Ўзбекистон фуқаросининг ҳаёти сақлаб қолинди

    Белгияда оғир хасталикни бошдан кечирган Ўзбекистон фуқароси муваффақиятли равишда ватанга қайтарилди.

    'Пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:18

    Пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди

    Ижтимоий тармоқларда пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақида тарқалаётган хабарлар фейк экани маълум қилинди.

    'Қурбон ҳайити муносабати билан юзлаб беморларга юқори технологик операциялар ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:04

    Қурбон ҳайити муносабати билан юзлаб беморларга юқори технологик операциялар ўтказилди

    2026 йил 27 май соат 09:00 ҳолатига кўра, 194 нафар бемор бола тиббиёт муассасаларига ётқизилган бўлиб, уларнинг 40 нафарида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилган.