Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида ушбу мундиал олдидан ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Унда Туризм ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан Мундиал олдидан олиб борилаётган ишлар, яқин режалар ва мусобақа олди промо-тадбирлар юзасидан маълумотлар тақдим этилади.
Маълумотларга қараганда, “Ҳумо арена” муз саройи мундиалнинг 27 та учрашувини, Бухородаги “Бухоро спорт комплекси” 17 тап учрашувни ва Андижондаги “Андижон спорт комплекси” 8 та учрашувни ўтказади. Жами учрашувлар солни 525 та. Мундиал давомида ишлайдиган ҳакамлар сони эса 39 та.
Шунингдек, Тошкентдаги 6 та меҳмонхона, Бухоро ва Андижондан эса 2 та меҳмонхонада жамоа вакиллари жой олишади. Жамоаларнинг тайёргарлиги учун ҳам алоҳида машғулот заллари бор.
Шунингдек, FIFA Футзал Жаҳон чемпионати–2024 учун кўнгиллиларни жалб этиш дастури якунлангани ҳақида ҳам хабар берилди. Маълумотларга қараганда мазкур мусобақада ишлаш учун республика бўйлаб рекорд даражада – 4500 нафар кишидан сўров келиб тушган.
Ҳозирда улар билан мазкур мусобақа бўлиб ўтадиган шаҳарлар – Тошкент, Бухоро ва Андижонда фаолият кўрсатадиган волонтёрлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Улар орасидан эса жами 600 нафари мусобақа учун саралаб олинади.
Жаҳон чемпионати давомида саралаб олинадиган волонтёрлар маҳаллий ташкилий қўмитанинг барча йўналишларидаги тайёргарлик жараёнларида ва мусобақа давомида ташкилий ишларда, жумладан – назорат, аккредитация, медиа ва телетранслация, кейтеринг, IT, кўнгилочар дастурлар, маркетинг, допинг-назорат, расмийларга ҳамроҳлик қилиш, транспорт ва логистика, чипталар дастури, мусобақаларни ташкил этиш, футбол технологиялари, жамоаларга сервис хизматларини тақдим этиш, мусобақа ўйинлари бўлиб ўтадиган ареналарнинг ташкилий масалалари, VIP меҳмонлар ҳамда мухлислар билан ишлаш йўналишларида ташкилотчиларга кўмаклашадилар.
Хўш, ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш қанчага тушмоқда. Матбуот анжуманида бунга ҳам алоҳида тўхталди.
“FIFA ва Ўзбекитсан футбол ассоциатлиси ўртасида келишув бор. У келишувга кўра ҳозир биз бу рақамларни очиқолмаймиз. Лекин, биласиз ҳар битта мусобақадан сўнг алоҳида матбуот анжумани ташкил этилади. У ерда барчаси бўйича ҳисобот берилади.
Ҳозир бир нарсани айта оламиз, харажатларнинг тенг ярими давлатимиз томонидан қопланмоқда", — дейди FIFA Futsal World Cup Uzbekistan-2024 мусобақаси лойиҳа директори Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.
Ойбек Шукуров