Оқолтин туманида электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Б. 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
У тумандаги “Х” фермер хўжалиги раҳбарига гўёки ЭТК ходимлари томонидан ўтказилган текширишда электр таъминотидан 7,8 млн сўм қарздорлик ҳисобланганлигини айтиб, ушбу қарздорликни камайтириб бериши эвазига 4 млн сўм сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.