АсосийЖамият

Электр учун тўлов бўйича янги тизим ишга туширилди

"Ҳудудий электр тармоқлари" янги "HET BILLING" дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилди.

'Электр учун тўлов бўйича янги тизим ишга туширилди'ning rasmi

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб боришлари мумкин.

Янгиланган тизим орқали истеъмолчилар бевосита ўзи истеъмол қилган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориши имкони яратилган.

Қайд этилишича, мазкур тизимни жорий этиш бир қанча техник жараёнларни ўз ичига олганлиги сабабли, тизимни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари олиб борилади. 

    Бошқа янгиликлар