АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Каннаваро Ўзбекистондаги келажаги ҳақида гапирди

Маълумот учун, Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йил октябрь ойига қадар мўлжалланган.

'Каннаваро Ўзбекистондаги келажаги ҳақида гапирди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласини федерация раҳбарияти билан муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда италиялик мутахассис “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Каннаваро терма жамоада ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини, Жаҳон чемпионатидан кейин жамоа анча шаклланганини таъкидлади.

“Жаҳон чемпионатидан кейин анча тикландик ва ижобий ўзгаришларни кўряпман. 2009 йилда туғилган Муҳаммад Ҳакимовни жамоага жалб қилдим. У тўп билан жуда яхши муомала қилади. Албатта, мураббийлар устида ҳам кўпроқ ишлашимиз керак. Шартномам 2027 йил октябрь ойига қадар амал қилади, Осиё кубоги эса 2027 йил декабрь ойида бўлиб ўтади. Шунинг учун ассоциация билан гаплашишим керак бўлади”, — деди Каннаваро.

Интервью давомида мутахассис “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам фикр билдирди.

“Бир нечта умидли ёш италиялик ҳимоячилар бор, аммо уларнинг номларини айтмайман. Сизга Ўзбекистон терма жамоасида шуғуллантирган Ҳусанов ҳақида гапириб бераман. Унинг жисмоний имкониятлари жуда юқори, аммо ҳали сайқаллаш керак бўлган олмос. У доимо соатига 300 мил тезликда ҳаракат қилади. Баъзан тўпни олади, баъзан эса кечикади ва чизиқдаги ҳакамга урилиб кетади. Бу оддий ҳолат, бундай жиҳатлар устида ишлаш керак”, — деди мураббий.

Маълумот учун, Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йил октябрь ойига қадар мўлжалланган.

    Бошқа янгиликлар