АсосийЖамият

ДХХ 3 та ҳудудда ўқишга киритиш ва сертификат олиб беришни ваъда қилганларни қўлга олди

Фуқаролар тезкор тадбирларда келишилган пулларни олаётганида ушланган.

'ДХХ 3 та ҳудудда ўқишга киритиш ва сертификат олиб беришни ваъда қилганларни қўлга олди'ning rasmi

Ўқишга киритиш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди, дея хабар қилмоқда ДХХ матбуот хизмати. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа туманидаги мактаб ўқитувчиси  Ёзёвон туманида яшовчи 3 нафар фуқарони Қирғиз давлат университетининг Қадамжой филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКДнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси Амударё туманида яшовчи фуқарони  Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган унинг шериги – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутахассиси ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахс ўзининг ҳамшаҳарига инглиз тили бўйича “С-1” даражадаги тил билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2400 АҚШ доллари ва 1.250.000 сўм олган вақтида ушланди. 

  Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:09

    Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди

    Текширув ортидан 978 қути дори мусодара қилинган.

    'Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди

    У нафас олишда қийналаётгани учун Самарқанд вилояти марказий шифохонасига борган.

    'Кичик Чимён тоғида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Кичик Чимён тоғида ёнғин юз берди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    '6 ойда 103 га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 19:14

    6 ойда 103 га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд маълум қилинди

    Ёлғон чақирув келиб тушган энг кам ва энг кўп вилоятлар аниқланди.

    'Эрта никоҳ учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 19:07

    Эрта никоҳ учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

    Эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чораларини кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган.

    'Бухорода қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 18:23

    Бухорода қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди

    Қайнота 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.