АсосийСиёсат

Хоразм вилоятининг икки туманига ҳоким тайинланди

Номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

'Хоразм вилоятининг икки туманига ҳоким тайинланди'ning rasmi

Зафарбек Баҳадирович Матназаров Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Руслан Хажибаевич Ўразбаев шу вилоятнинг Гурлан туманига ҳоким этиб тасдиқланди.

Ўразбаев 1979 йилда туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Қайд этилишича, ҳар икки номзод президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Германия Канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келади'ning rasmi

СиёсатБугун 14:37

Германия Канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келади

Расмий ташриф 15-16 сентябрь кунлари амалга оширилади.

'Уругвайнинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди'ning rasmi

Сиёсат13.09.2024 17:22

Уругвайнинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди

Янги тайинланган элчиси Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.

'Ўзбекистон Президенти Туркия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Сиёсат12.09.2024 19:02

Ўзбекистон Президенти Туркия делегациясини қабул қилди

Минтақавий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

'Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади'ning rasmi

Сиёсат12.09.2024 17:20

Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади

Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.

'Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади'ning rasmi

Сиёсат11.09.2024 20:57

Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади

Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди

'Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди'ning rasmi

Сиёсат11.09.2024 19:21

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди

Молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади.