АсосийЖамият

Президент олтин медални қўлга киритган чемпионларни телефонда табриклади

Таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ғалабаларини Янги Ўзбекистонга бағишлашларини айтдилар.

'Президент олтин медални қўлга киритган чемпионларни телефонда табриклади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби хабар берди.

Давлатимиз раҳбари спортчиларни қизғин табриклаб, терма жамоамиз томонидан бир кун ичида Олимпиаданинг иккита олтин медали қўлга киритилгани Ўзбекистон спорти учун тарихий воқеа бўлганини катта мамнуният билан қайд этди.

Спортчиларнинг дадил ва ишончли чиқишлари, юксак маҳорати ва мардлиги чинакам қаҳрамонлик намунаси бўлгани, Янги Ўзбекистоннинг ёшлари нималарга қодир эканини кўрсатгани, халқимизга улкан куч ва ғурур бағишлаганини таъкидлади. Мураббийлари, ота-онаси ва яқинларига миннатдорлик билдирди.

Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов алоҳида эътибор ва юксак ишонч, спортчиларга барча шароитлар яратилгани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор этиб, ғалабаларини Янги Ўзбекистонга бағишлашларини айтдилар. 

    Бошқа янгиликлар