АсосийЖамият

Сирдарёда сув таъминоти ходими калтакланди

У қарздорликни ундириш пайтида фуқаро томонидан қаршиликка учраган.

'Сирдарёда сув таъминоти ходими калтакланди'ning rasmi

Сардоба туманида фуқароларнинг қарздорлигини ундириш мақсадида борган сув таъминоти ходимлари маст ҳолатдаги фуқаро томонидан калтакланди.

“Ушбу хонадонда бугунги ҳолатда 800 минг сўм қарздорлиги бор. Бу хонадонга бир неча маротаба огоҳлантириш хати берилган. Истеъмолчи томонидан сўкиш, уриш ҳолатлари юзага келди”, — дейди калтакланган ходим.

Ходимларни бўғиш даражасига борган шахс суд залида пушаймонлигини айтган. Суд унга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183 моддаси (Майда безорилик) билан 5 сутка қамоқ жазосини тайинлаган.

    Бошқа янгиликлар