АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳрида маҳаллалардаги ер участкаларини ижарага бериш ва сотиш бўйича онлайн платформа ишга тушди

Шаҳар маъмурияти сотувга қўйилган болалар майдончасига ҳам изоҳ берди.

'Тошкент шаҳрида маҳаллалардаги ер участкаларини ижарага бериш ва сотиш бўйича онлайн платформа ишга тушди'ning rasmi

Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилиб, мазкур платформа ҳақида тушунтириш берди.

Projects.toshkentinvest.uz сайти E-auksion тизими билан интеграциялашган аукцион тамойилидаги платформа ҳисобланади. Объектларни сотиш ёки ижарага беришдан олинган барча маблағлар Маҳалла ва туман ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Пойтахт аҳолиси Олмазор туманидаги "Янги себзор" маҳалласида жойлашган болалар майдончаси тақдири ҳақида ташвишланиб, ўз муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, бундай объектларни сотиб олиш тадбиркорга масъулият юклайди ва натижада аҳоли фаровонлигига хизмат қилади: янги иш ўринлари яратилади, инфратузилма яхшиланади, ижтимоий-иқтисодий самара беради.

"Янги Себзор" маҳалласи "Обод маҳалла" дастури доирасида янгиланмоқда.Маҳалланинг янги бош режаси бевосита аҳолининг истаклари ва улар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган. Жумладан, болалар майдончаси жойлашувини ўзгартириш, яъни уни транспорт қатнови қисмдан ичкарироққа кўчириш ҳам аҳоли истаги эди. Шунингдек, лойиҳа ҳудуддаги дарахтларнинг кесилишини истисно қилади.

Расмдан кўриниб турибдики, майдончага эскирган қурилмалар ўрнатилган, уларнинг айримлари бузилган, шунингдек, у тўғридан-тўғри йўл ёқасида жойлашган бўлиб, бу аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиради.
Шу сабабли, "Обод маҳалла" дастури доирасида уни хавфсизроқ жойга кўчириш, қопламасини янгилаш ва янги арғимчоқлар ҳамда жиҳозлар билан тўлдириш режалаштирилди. Бу аввалги нашрларимизда хабар қилганимиздек, пойтахтнинг олтмишта бошқа маҳалласида қилинган ва қилинаётган ишларнинг давомидир.

Маҳаллаларда болалар майдончаларидан ташқари, ёритиш тизими янгиланмоқда, суғориш тизими ўрнатилмоқда, қўшимча дарахт ва буталар экилмоқда, янги ўриндиқлар, айвончалар, чиқибди қутилари ва бошқалар ўрнатилмоқда", - дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 13:18

Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 09:06

Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:50

Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:28

Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 05:21

Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.