АсосийЖамият

Ўзбекистонда барча давлат ва нодавлат телеканаллар реклама юзасидан огоҳлантирилди

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча телеканалларга кўрсатма хати юборди.

'Ўзбекистонда барча давлат ва нодавлат телеканаллар реклама юзасидан огоҳлантирилди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборганини эълон қилди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда қўмита томонидан рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборилди.

Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.

Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар қўлланилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар