АсосийДунё

Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилиши мумкин

Икки давлат расмийлари давлат чегарасини миллий ID-карталар воситасида кесиб ўтишини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

'Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари икки мамлакат фуқароларининг давлат чегарасини миллий ID-карталар воситасида кесиб ўтишини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа илк бор ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бошланган эди.

Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-карталаридан (хорижий паспортни кўрсатмасдан) икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит, ҳаракатланиш учун фойдаланишлари мумкин.

Аввалроқ, Марказий Осиё етакчиларининг 9 август куни Остонада бўлиб ўтган йиғилишида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда миллий ID-карталарни ўзаро тан олиш ва “Бир тур – бутун минтақа” тамойили асосида оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишни таклиф қилганди.

Бошқа янгиликлар

'Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлисидан нималар маълум?'ning rasmi

Дунё Бугун 11:26

Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлисидан нималар маълум?

Олдинги суд мажлиси гувоҳлар келмагани сабабли 8 сентябрга қолдирилган.

'Дания Фаластинни тан олишга ҳозирча тайёр эмас'ning rasmi

Дунё Бугун 10:16

Дания Фаластинни тан олишга ҳозирча тайёр эмас

Мамлакат Ташқи ишлар вазири Исроилнинг бу борада вето ҳуқуқи йўқлигини таъкидлади.

'Трамп ва Эпштейн дўстлигига янги далил топилди'ning rasmi

Дунё Бугун 10:10

Трамп ва Эпштейн дўстлигига янги далил топилди

Машҳур молиявийсига аталган китобдан Трамп имзолаган шубҳали мактуб чиқди

'Идлибда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди'ning rasmi

Дунё Бугун 09:40

Идлибда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди

Улар ИШИД ва “Ал-Қоида” билан боғлиқ гуруҳлар таркибида фаолият юритган.

'Францияда ҳукумат истеъфога чиқмоқда'ning rasmi

Дунё Бугун 01:50

Францияда ҳукумат истеъфога чиқмоқда

Мамлакат етакчиси тез кунларда янги бош вазир тайинланишини эълон қилди.

'Непалда ижтимоий тармоқлар блокланишига қарши норозиликда 17 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Дунё Бугун 01:48

Непалда ижтимоий тармоқлар блокланишига қарши норозиликда 17 киши ҳалок бўлди

Непал пойтахти Катмандуда 26 та ижтимоий тармоқ – жумладан, Instagram, YouTube ва Facebook блоклангани ортидан ўтказилган норозилик намойишлари қонли тус олди.