АсосийСаломатлик

Шифокор ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берди

Уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.

'Шифокор ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берди'ning rasmi

Педиатр-шифокор Ноиба Азимова ота-оналарга тавсиялар берди.

- Иммун тизими — организмни турли микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи қалқон, — дейди мутахассис. — Ўғил-қизларнинг тез-тез бетоб бўлиши, хасталик кўп қайталаниши — уларда иммунитет заифлиги белгиси.

Бунга кўпинча мактаб ўқувчилари танасида витаминлар танқислиги, ёмон уйқу, нотўғри овқатланиш ва доимий психологик стресс сабаб бўлади. 

Чунки мактаб ёшидаги ўғил-қизлар организми маълум ритмларга мослашади. Шу боис болани ёшлигиданоқ режимга кўниктирган маъқул. Бу — иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим омил.

Бошланғич синф ўқувчилари кечқурун соат 21:00 да уйқуга ётиб, эрталаб соат 7:00 да туриши мақсадга мувофиқ. Каттароқ ёшдаги болалар учун ётиш вақти бир соат – 22:00 гача сурилиши мумкин. 

Ухлашдан аввал компьютер, планшет ёки телефондан фойдаланиш уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Бу эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади. Оқибатда болада турли касалликларга мойиллик пайдо бўлади. 

Қолаверса, меъёрий ҳордиқ иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм жараёни жадаллашиб, кичкинтойлар айни шу соатларда яхши ўсади. 

Яна бир муҳим тавсия: бола кунига камида 4 марта таомланиши, яъни соат 7:30-8:00 да нонушта, 10:30-11:30 да иссиқ нонушта, 14:00-15:00 да тушлик қилиши, 19:00-19:30да кечки овқат танаввул қилиши мақсадга мувофиқ.

Фаст-фуд, тезпишар таомлар, газланган ичимликлар, “снек”лар, турли ширинликлар ўқувчилар организмини табиий витамин ва минераллардан маҳрум қилишидан ташқари, ҳар жиҳатдан соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатади. 

 Йодланган ош тузи, сархил мева-сабзавотлар истеъмоли, сув баланси фарзандларимиз саломатлиги учун муҳим. Иммунитетни оширишда табиий антиоксидант вазифасини ўтовчи асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ пиёзнинг фойдаси катта.  

 А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошка, грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда қўл келадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди'ning rasmi

    Саломатлик 20.11.2025 13:29

    Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди

    20 ноябрь куни тонгдан бошлаб Тошкентда ҳаво сифати кескин ёмонлашди.

    'COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?'ning rasmi

    Саломатлик 17.11.2025 01:05

    COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?

    Вакцина олган айрим саратон беморларининг яшаш муддати икки баравар ошгани аниқланди.

    'Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?'ning rasmi

    Саломатлик 16.11.2025 17:07

    Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?

    Янги тадқиқот мунтазам равишда мусиқа тинглаш ёки мусиқа асбобларини чалиш одамларда когнитив функцияларнинг пасайишини секинлаштиришга ёрдам беришини кўрсатди.

    'Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

    Саломатлик 14.11.2025 11:31

    Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

    Ўтган йили дунё бўйича 8,3 миллион кишига ушбу хасталик ташхиси қўйилган, улардан 1,2 миллион нафари ҳаётдан кўз юмган.

    'Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.10.2025 14:05

    Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда

    Инфекцияларнинг дори воситаларига чидамлилиги 5–15 фоизга ошмоқда.

    'Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?'ning rasmi

    Саломатлик 17.09.2025 08:40

    Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?

    Чипс ва “fast-food” истеъмолидан 4 кундан сўнг хотира пасайиши мумкин, олимлар огоҳлантирмоқда