АсосийЖамият

Тошкентдан бир қатор шаҳарларга автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Автобус қатнови 17 августдан Тошкент – Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – Янгиер йўналишидан бошланади.

'Тошкентдан бир қатор шаҳарларга автобус қатнови йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Uzautotrans Service корхонаси жорий йилнинг 17 август кунидан Тошкент – Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – Янгиер йўналишида, 22 августдан Тошкент – Қарши – Косон, Тошкент – Ғузор – Қамаши йўналишида, 23 август кунидан эса Тошкент – Бойсун йўналишида мунтазам автобус қатновларини амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Йўловчилар бориш ва қайтиш чипталари электрон тарзда avtoticket.uz сайти ҳамда ATTO, UzBUS мобиль иловалари орқали сотиб олиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар