АсосийДУНË

Польшадаги ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича огоҳлантирилди

Чет эллик ҳайдовчилардан Польша намунасидаги гувоҳнома талаб этилади.

'Польшадаги ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича огоҳлантирилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Польшада бўлиб турган ҳамда меҳнат миграцияси билан ушбу давлатга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш борасида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди. 

Агентликка кўра, айрим манбаларда “Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради” деган нотўғри маълумот тарқалмоқда.

Қайд этилишича, 2024 йил 17 июндан Польшада чет эллик ҳайдовчилар учун кучга кирган янги қоидаларга кўра, автомобиль воситаси, шу жумладан, таксини бошқариш учун Польша намунасидаги гувоҳнома талаб этилади.

“Ушбу гувоҳнома муниципал органларининг давлат хизматлари марказида (Urząd) алмаштирилади.

Элчихона фақат Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқийлигини поляк ҳокимиятлари талабига кўра тасдиқлайди”, – дейилади хабарда.

Тасдиқловчи ҳужжат олиш учун қуйидагилар талаб этилади:

 • элчихонага ариза;

 • қонуний яшаётганини тасдиқловчи ҳужжат;

 • ҳайдовчилик гувоҳномаси;

 • паспорт;

 • тўлов квитансияси.

Бошқа янгиликлар

'Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди'ning rasmi

ДУНË Бугун 15:12

Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди

Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

'Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди'ning rasmi

ДУНË Бугун 13:40

Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди

Жазирама Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилмоқда. Италияда 15 та шаҳар учун энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган.

'Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган'ning rasmi

ДУНË Бугун 10:33

Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган

АҚШ оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, биринчиси уни озод қилиш учун миллионлаб биткоин талаб қилган, аммо иккинчиси унинг вафот этганини айтган.

'АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди'ning rasmi

ДУНË Бугун 04:50

АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди

Айни пайтда Оқ уй танқидларни рад этмоқда. Иккинчи давр бошланганидан буён президент фармонлари ва бошқа қарорлар юзасидан 800 дан ортиқ даъво аризаси берилган.

'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

ДУНË 22.06.2026 11:04

Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.

'Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди'ning rasmi

ДУНË 22.06.2026 09:50

Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди

21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган.