АсосийЖамият

Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

24−25 август кунлари Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

'Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 24−25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Ушбу саналар шанба ва якшанба кунига тўғри келмоқда. 

Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат. 

Бундан ташқари, шу кунлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.

    Бошқа янгиликлар