АсосийЖиноят

Халқаро аэропортда фуқаро давлат асиллик даражаси тамғасининг қалбакилаштирилган изи мавжуд бўлган тилла олиб ўтмоқчи бўлди

Унинг тахминий нархи 76 млн сўмни ташкил қилган.

'Халқаро аэропортда фуқаро давлат асиллик даражаси тамғасининг қалбакилаштирилган изи мавжуд бўлган тилла олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

Халқаро аэропортда фуқаро қалбаки изи бўлган тилла олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақда "Тошкент-АЭРО" ИБК ахборот хизмати хабар берди. 

Тилланинг тахминий нархи 76 млн сўмни ташкил қилган. 

Маълум қилишича, жорий йилнинг  16 август куни олинган №000185-сонли “Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси”нинг экспертиза хулосасига асосан, Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона ходимлари томонидан 6 август куни “Тошкент-Деҳли” йўналиши бўйича учиб кетаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқароларни контактсиз шахсий кўрикдан ўтказиш қурилмаси ёрдамида текширилган. Унга кўра, фуқаронинг билагига тақилган, муқобил манбаларга кўра нархи 76 млн 387 минг сўмни ташкил этган, умумий оғирлиги 120,77 грамм бўлган 583 рақамли давлат асиллик даражаси тамғасининг қалбакилаштирилган изи мавжуд бўлган жами 2 дона сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар