АсосийСиёсат

“Электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади”

Мирзиёев cаноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилишини айтди.

'“Электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади”'ning rasmi

Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда Президент йиғилишда маълум қилди.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

Қишлоқ ва ноқишлоқ жойларда ер фонди доирасида бир фаолиятдан бошқасига ўзгартириш тартиби аниқ белгиланмаган.

Масалан, боғ ўрнида иссиқхона қиламан, деган тадбиркор ишни нимадан бошлашни, кимга мурожаат қилишни билмайди. Ёки, тадбиркор ўз боғида томчилатиб суғориш учун ҳовуз, кичик сиғимли саралаш ва сақлаш омборини қура олмайди.

Шу боис, ҳар бир ер участкаси учун асосий фаолият турини қайсиларига алмаштириш мумкинлиги, қандай ёрдамчи иншоотларни жойлаштира олиши аниқ белгилаб берилади.

Бунинг учун, 1 январдан ер участкалари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори жорий этилади. Шунинг ҳисобига тадбиркорлар бир йилда ўз ерига 800 миллиард сўмлик инвестиция киритади.

Булардан ташқари, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик соҳалари, мева-сабзавотни қайта ишловчиларга улар жойлашган бино-иншоотлар остидаги ерлар учун саноат тоифаси ставкасида ер солиғи ҳисобланаяпти.

Классификаторни жорий қилиш орқали улар ҳам қишлоқ хўжалиги ерлари каби солиқ тўлашга ўтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 18:39

    Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

    Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 11:05

    Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

    Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 08:19

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 18:38

    Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

    Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.

    'Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 17:53

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

    Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

    'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 12:53

    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

    Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.