Темирйўл кассаларида чипталарни махсус автоматлаштирилган чипта сотиш терминалидан харид қилиш мумкин. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизматининг хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур терминалдан чипта расмийлаштиришда, керакли йўналиш, вагон ва ўриндиқ танланади. Сўнгра, шахсий маълумотларни киритиб, тўлов карталари орқали чипта харид қилинади.
Ҳозирда ушбу автоматлаштирилган терминал Тошкент-Марказий вокзалида тест тартибида ишламоқда. Яқин кунларда уни Республиканинг қолган барча темирйўл вокзалларига ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, терминалдан йўловчи поездлар жадвали ҳақида маълумот олиш ҳам мумкин.






