АсосийСиёсат

Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Тошкентда давлатлараро олий кенгаш биринчи мажлисини, шунингдек, икки мамлакат бизнес вакиллари учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

'Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида олий даражадаги музокаралар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, кооперация лойиҳаларининг янги портфелини шакллантириш, ишбилармонлик алоқаларини, шу жумладан ҳудудлараро алмашинувни ривожлантириш, транспорт-коммуникация салоҳиятини рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш ва бошқа масалалар диққат марказида бўлади.

Президентлар икки мамлакат бизнеси вакиллари билан учрашув ўтказиши, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирларда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти'ning rasmi

Сиёсат 11.03.2026 10:04

Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти

Эроннинг Миноб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига берилган зарба натижасида камида 165 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

'Бахтиёр Саидов Туркия президенти Эрдўғон билан учрашди'ning rasmi

Сиёсат 08.03.2026 04:36

'Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

Сиёсат 06.03.2026 10:26

Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади

Президент хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашни кучайтириш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

'Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади'ning rasmi

Сиёсат 05.03.2026 15:32

Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади

Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.

'Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди'ning rasmi

Сиёсат 05.03.2026 15:30

Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот билан танишди.