АсосийЖиноят

Тошкентда наша етиштирган шахслар қўлга олинди

Уларнинг яшаш хонадонидан 21 туп ва 1 кгга яқин қуритиш учун олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари топилган.

'Тошкентда наша етиштирган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида хонадонида наша етиштириб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида 6 туп наша гиёҳвандлик воситасини етиштириб, парваришлаб келгани аниқланган. Бундан ташқари, алоҳида жой ҳозирланиб, гиёҳвандлик воситаларининг ўсишига шароит яратилган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда ўз хонадонида 21 туп наша гиёҳвандлик воситаларини етиштириб келаётган шахс ушланган. Унинг хонадонидан 1 килограммга яқин қуритиш учун олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари топилган.

“Олинган барча далилий ашёлар ўрнатилган тартибда экспертизага топширилади ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади”, – дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар