Жорий йилнинг 16 август куни Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячи болаларни қисқа муддатга назоратсиз қолдирган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Шу вақтда тарбияланувчи 2023 йилда туғилган Р.Г. (қиз бола)ни бошқа тарбияланувчи бола ўзаро тортишувда тишлаб олган.
Мазкур ҳолатда болалар парваришига етарлича эътибор бермай назорат қилмаганлиги сабабли боғча тарбиячиси Т.Ш. лавозимидан озод этилган.
Ҳозирда 2023 йилда туғилган Р.Г.нинг аҳволи ижобий бўлиб, соғлиғи учун ҳеч бир хавф мавжуд эмас.