Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +34…+37 атрофида бўлади. Якшанба куни ҳаво бироз салқинлашади, ҳарорат +30…+33 даража атрофида, жанубда +35…+37 даражагача бўлади.
Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 23−24 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Асосан шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, тоғли ҳудудларда 13−18 м/с гача кучаяди.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон 10−12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +19…+22 даража, эртага кундузи +33…+36 даража, якшанба куни +31…+36 даража бўлади.