"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Президент фармони имзоланди.
Фармон билан Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов (I даражали “Шон-шараф” ордени билан), Олий суд раиси Бахтияр Исламов (“Дўстлик” ордени билан) бор.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.