АсосийСпорт

ДХХ кубоги – 2024 якунланди

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.

'ДХХ кубоги – 2024 якунланди'ning rasmi

Бутун республика бўйлаб 251 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

Унда ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. “Янги авлод” (Қашқадарё вилояти);
2-ўрин. “Дамбоғ” (Наманган вилояти);
3-ўрин. “Жўрабод” (Бухоро вилояти).

Қиз болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. “Қарши” (Қашқадарё вилояти);
2-ўрин. “Чиноз” (Тошкент вилояти);
3-ўрин. “Арнасой-W” (Жиззах вилояти).

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:
1-ўрин. "Арабхона" (Қашқадарё вилояти);
2-ўрин. "Оқ овул" (Тошкент вилояти);
3-ўрин. “Полосон” (Андижон вилояти).

Мусобақалар якунига кўра ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
“Энг яхши ўйинчи” – Турниёзов Маъруф (Қашқадарё вилояти);
“Энг яхши тўпурар” – Қахаров Абдурашид (Наманган вилояти);
“Энг яхши дарвозабон” – Рашидов Беҳрузжон (Бухоро вилояти).

Қизлар ўртасида мини-футбол бўйича:
“Энг яхши ўйинчи” – Анарбаева Сабрина (Жиззах вилояти);
“Энг яхши тўпурар” – Маҳмудова Диёра (Тошкент вилояти);
“Энг яхши дарвозабон” – Эргашева Сарвиноз (Қашқадарё вилояти).

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:
“Энг яхши ўйинчи” – Шоҳназаров Қаҳрамон (Қашқадарё вилояти);
“Энг яхши тўпурар” – Ҳабибуллаев Ҳикматилла (Тошкент вилояти);
“Энг яхши дарвозабон” – Мадаминов Шаҳзод (Тошкент шаҳри).

Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.
Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, спорт кийимлари ва ноутбук топширилди.

    Бошқа янгиликлар