АсосийЖамият

Ўзбекистонда хотин-қизларга ҳимоя ордери онлайн тарзда берилади

Энди ҳимоя ордерларини ЯИДХП орқали ва профилактика инспекторининг ташаббуси билан такрорий ҳодисаларда онлайн олиш мумкин.

'Ўзбекистонда хотин-қизларга ҳимоя ордери онлайн тарзда берилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилади:

• тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ЯИДХП орқали ҳимоя ордери бериш;

• ордерни электрон шаклда бериш;

• ҳимоя ордерини бериш жараёнини автоматлаштириш;

• профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордерини ташаббус тартибида бериш.

Ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан тазйиқ, зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида берилади.

ЯИДХП орқали ҳимоя ордерини расмийлаштириш ва бериш бепул амалга оширилади.

Бундан ташқари, 1 декабрдан бошлаб тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланганда бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан унинг ташаббуси билан берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:28

    1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади

    “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган барча нефть маҳсулотлари биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади.

    'Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:09

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

    Бир-бирларини ва қардош халқларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик ва равнақ тиладилар.

    'Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди

    Афғонистонда аёллар кўринмаслиги учун уй деразаларини лойиҳалаш ва қуришни тартибга келтирувчи фармон қабул қилинди.

    '2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:23

    2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

    Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.