Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 Uz Air Force самолётлари бугун "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тадбири бўлаётган чоғда давлат байроғи рангида учиб ўтди. Шу вақтда тадбирда давлат мадҳияси янграётган эди.
Президент матбуот хизмати ушбу ҳолат акс этган суратларни эълон қилди.
Шунингдек, тармоқларда ҳолат акс этган видеолар ҳам тарқалди.
Манба: Aerospace Lad
Тармоқларда бу ҳолат Мустақиллик байрами тадбирларидаги янгилик сифатида қарши олинди.