Владимир Бурмакин жаҳон тасвирий санъати тарихига кирган кўплаб асарлар муаллифи ҳисобланади. Москва, Германия, шунингдек, уч марта Парижда намойиш этилган "Бойсун Мадоннаси" асари шулар жумласидандир.

1970 йилларнинг ўрталарида Владимир Бурмакин "Халқлар дўстлиги" санъат саройи, "Пахтакор" метроси бекати, "Меҳнат заҳиралари" спорт комплекси ҳамда "Зарафшон" ресторанининг юз қисми учун паннолар яратган. Шунингдек, у Тошкент аэропорти, собиқ Сенат биносининг ички зали ва бошқа мозаикалар муаллифи ҳамдир.

Яқин вақтгача Владимир Бурмакин миллий ва шахсий кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси бўлган. Унинг асарлари Россия, Буюк Британия, Франция, АҚШ, Германия, Болгария, Туркия, Польша ва бошқа мамлакатларнинг музей ва галереяларида бир неча бор намойиш этилган.