2024 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
- Россия – 968 тонна
- Қозоғистон – 618 тонна
- Франция – 53,8 тонна
- Беларусь Р. – 36,7 тонна
- Литва – 17,4 тонна
Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 5,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.