АсосийЖамият

“Онамнинг дуоси мени асрайди”

Сардор Мамадалиев жавобгарликка тортилди.

'“Онамнинг дуоси мени асрайди”'ning rasmi

“Онамнинг дуоси мени асрайди” қўшиғи учун Сардор Мамадалиев товон пули ва маънавий зарар тўлайдиган бўлди. Бу ҳақида адвокат Беҳзод Ғаниев маълум қилди.

Иловадаги суд ҳужжатига кўра, даъвогар Жўраев Асадулла Жумаевич ўз муаллифлигидаги “Қарғиш” номли шеърни жавобгар Мамадалиев Сардор Маърупович “Ота-онамнинг дуоси” номли қўшиғида фойдаланганлиги, ижтимоий тармоқларга жойлаштирганлиги, концертларда ва клип яратиб ижро этганлиги учун товон пули ҳамда маънавий зарар ундиришни сўраб, судга даъво аризаси киритган.

Суд ҳал қилув қарори билан шоир фойдасига хонандадан 66 млн. сўм миқдорда товон пули ва 15 млн. сўм миқдорда маънавий зарар ундириш белгиланган.

Суд ҳужжатларида “Қарғиш” ижодий асарининг (шеърининг) муаллифи даъвогарнинг ўзи эканлиги “Шарқ Юлдузи” журналининг 1990 йилдаги 9-сони ва мени синфдошим ҳисобланган Д.Тожалиевнинг муаллифлигидаги "www.ziyouz.com kutubxonasi" расмий интернет сайти билан исботланиши қайд қилинган.

Онлайн кузатув бўлимига кўра, суд ҳал қилув қарори юқори инстанцияларда бекор қилинмаган ва бугунги кунда қонуний кучда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 5 киши конякдан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 29.12.2024 12:30

    Андижонда 5 киши конякдан заҳарланиб вафот этди

    Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

    'Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказди'ning rasmi

    Жамият 29.12.2024 10:52

    Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказди

    Айни пайтда Экология вазирлиги ҳолатни ўрганмоқда.

    'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 29.12.2024 08:28

    Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

    29 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Қашқадарёдаги "заправка"да машина ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 20:53

    Қашқадарёдаги "заправка"да машина ёниб кетди

    Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

    'Энди метрода йўл ҳақини кафт билан тўлаш мумкин'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 19:30

    Энди метрода йўл ҳақини кафт билан тўлаш мумкин

    Тошкент метросининг 12 та бекатида ушбу амалиёт йўлга қўйилди.

    'Президент Янги Тошкентдаги қурилишлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 17:41

    Президент Янги Тошкентдаги қурилишлар билан танишди

    Янги Тошкент қурилиши маърифат масканларидан бошланди.