Ўзбекистонлик 21 ёшли аёл аммаси таклифига кўра Истанбулга бориб, кўчада қолиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унга кўра, Истанбулга ўз аммасининг таклифи асосида ишлашга келиб, қийин вазиятда қолган. У 2 кун кўчада яшаб, жойсиз юрган.
Жиззах вилоятидан келган 21 ёшли фуқаронинг (аёл киши) ватанга қайтиши таъминланди.
"Халқаро ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм инсонлари жамияти" аъзолари ҳомийлигида авиачипта ва бошқа тўловлари қопланди",– дейилади хабарда.