Филиппинлик яъни Манилада яшайдиган Марисел Апатан мисолида инсон ҳар қандай ҳолатда бўлмасин орзусига эришишини кўриш мумкин. Марисел гарчи бармоқлари йўқ бўлсада қулупнай ва узум каби меваларни нозик кесиб, қаймоқли чиройли безаклар ясайди ва қандолатчиликни санъатга айлантириб ҳақиқий асар яратади.
Бундан роппа роса 24 йил олдин, яъни 2000 йил 25 сентябрни Марисел ҳеч қачон эсидан чиқармайди. 11 ёшли қиз амакиси билан сув олиб қайтаётганида 4 нафар одамлар пичоқ билан ҳужум қилади. Улар амаки ва қизалоқни ерга юзтубан ётишга мажбур қилишади ва бир зарба билан қизчанинг кўз ўнгида қариндошининг бошини кесиб ташлашади. Қизалоқ даҳшат билан бақиради: «Мени ўлдирманг!» Аммо эркаклар қизчанинг илтимосларига бефарқ эдилар. Улардан бири қизалоқнинг бўйнига пичоқ санчди, шундан кейин у ҳушидан кетади.
Қиз ўзини жонсиздек қилиб кўрсатди ва бу унинг ҳаётини сақлаб қолди. Амакисининг қотиллари кетгач, Марисел уйига югурди. Югуришда у нимагадир қўл бармоқлари ўрнида жонсиз чўпларни ҳис қилди. Апатан йиғлаб юборди, лекин югуришда давом этди. У бир неча марта ҳушидан кетиб, йиқилиб, яна ўрнидан турди. Қизалоқ уйга келганида, онаси уни кўтариб касалхонага олиб борди.
Шифокорлар Апатаннинг аҳволини кўриб, унинг тирик қолишига шубҳаланишди. Улар 5 соат давомида қизни операция қилишди: унинг бўйнидаги кесилган жой орқа томонгача етиб борган эди ва у жуда кўп қон йўқотди. Аммо қиз ва онанинг қийинчиликлари шу билан тугамади. Улар камбағал бўлгани учун касалхонадаги тўловларни тўлай олишмади. Бундан ташқари, жабрдийдаларнинг уйларини тажовузкорлар ёқиб юборишганди.
Мактабда ҳам қийинчликлар давом этди – уни тенгдошлари мазах қилиб йиғлатишарди. Охир-оқибат у ногиронлиги билан муросага келди – кесилган бармоқсиз қўллари билан уй ишларини қилишни ва ҳатто ёзишни ўрганди.
2008 йилда қиз коллежнинг "меҳмонхона ва ресторан менежменти" мутахассислиги бўйича тамомлади. Кейинчалик Марисел турмушга чиқди. Айни пайтда унинг оиласи, бир фарзанди ва қандолатчилик бўйича шахсий бизнеси бор.
"Мен етти ёшимдан овқат пиширишни жуда яхши кўраман", дейди ўз интервюларида. Ҳа айтганча у курсда ногиронлиги бўлган ягона талаба бўлишига қарамай, жуда яхши ўқиган. У шу ҳолига ҳеч кимдан ёрдам кутмади аксинча, бошқалар билан бир қаторда ширинликларни, тортларни безаш бўйича танловларда иштирок этди.
Марисел ҳозирда 5 юлдузли меҳмонхонада ошпаз бўлиб ишлайди ва ажойиб қандолат маҳсулотларини тайёрлайди.