Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган А. Воитов ва бошқаларга оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақида Олий Суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.