Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашувда Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга қатновларини тезда тиклашига умид билдирди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашув давомида томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қатор масалаларни юзасидан фикр алмашди. Германиянинг транспорт соҳасидаги компаниялари Rhenus, Deutsche Bahn, DB Engineering & Consulting, DB Schenker ва бошқалар билан ҳамкорлик ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Lufthansa 1993 йилдан 2001 йилгача Тошкентдан Франкфуртга доимий йўловчи рейсларини амалга оширган. Йўналиш 2001 йил 11 сентябрь ҳодисаларидан сўнг авиаташувларга талаб тушиб кетгани муносабати билан ёпилган. Рейслар 2010 йилда қайта тикланган, бироқ тез орада яна тўхтатилганди.