АсосийЖамият

Бугун баъзи жойларда ёмғирли об-ҳаво кузатилади

7 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун баъзи жойларда ёмғирли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 24-26° бўлади.

 Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°,  кундузи 20-25° бўлади.

 Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гачакучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар биланкузатилиши мумкин. Ҳарорат  кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

 Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат  кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

 Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат  кечаси 14-19°, кундузи 25-30° бўлади.

 Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қисқамуддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гачакучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси  10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

 Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғирёғиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланишимумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар