Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2021 йилдан буён қидирувда бўлган Шаҳноза Сайидмуродовна Раҳматова Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
1981 йилда туғилган Шаҳноза Раҳматова Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. У бугун, 7 сентябр куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.
"Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади", дейилади хабарда.