АсосийЖамият

Тошкентда ҳам 5 та машина тўқнашди

Кеча Сирдарёда ҳам светофорда тўхтаган “Gentra”нинг орқасидан оралиқ масофани сақламаган бешта машина кетма-кет бир-бирига урилган.

'Тошкентда ҳам 5 та машина тўқнашди'ning rasmi

Бугун, 9 сентябрь куни  Тошкентда 5 та машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра,  ҳодиса соат 09:10 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида рўй берган.

Хусусан, ЙТҲда 5 та автомобиль тўқнашиб кетган:

• 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Cobalt" машинаси;
• 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Tracker-2" машинаси;
• 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Lacetti" машинаси;
• 31 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Nexia-3" машинаси;
• 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Skoda" машинаси.

Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятида ҳам 6 та транспорт воситаси иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар