Москва вилоятида Ўзбекистондан келган мигрантни ўрмонда унутиб қолдирган икки полициячи судланади. Эркакнинг жасади бир неча ойдан кейин топилди. Бу ҳақда Mash хабар берди.
Шу йил май ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 45 ёшли мигрантни маст ҳолда қўлга олиб, Дуброво ва Загряжская қишлоқлари орасидаги ўрмонга "ўзига келиши учун" ташлаб кетишган. Таъкидланишича, улар мигрантни олиб кетиш учун қайтиб келишмаган, оқибатда у ўрмонда адашиб қолган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари уни қидирувга берган. Унинг қолдиқлари фақат сентябрь ойида топилган – уни ҳайвонлар еб кетган.
Жабрланувчини охирги бўлиб кўрган кичик лейтенант ва катта сержант қўлга олинган. Полиция ходимлари ишдан бўшатилгани ва ваколатларини суиистеъмол қилгани учун судга тортилишни режалаштирилгани таъкидланмоқда.