АсосийДунё

Қозоғистондаги ўзбекистонликлардан ишончсиз машина ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралди

Миграция агентлик катта трассаларда ҳаракатланаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни эслатиб ўтди.

'Қозоғистондаги ўзбекистонликлардан ишончсиз машина ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан ватанга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмасликни сўради.

Агентлик автоҳалокатларнинг асосий қисми носоз автомобиль ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлаётганини қайд этди.

"Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишингиз тавсия этилади",— дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар