АсосийЖамият

Тошкентда йўловчи автобус ҳаракат пайти тутаб кетди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

'Тошкентда йўловчи автобус ҳаракат пайти тутаб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда “МАН А22 CNG” русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумот берди.

Қайд этилишича, “12-Автобус саройи” филиалининг 144-сонли автобусининг олд қисмида туташ ҳосил бўлган. Транспортнинг олд қисмидаги иситиш тизими патрубкаси ёрилиши натижасида туташ ҳодисаси кузатилган. Автобусда ёнғин келиб чиқмаган. Ҳодиса оқибатида автобус ва йўловчиларга зарар етмаган.

Шу куннинг ўзидаёқ “12-Автобус саройи” филиалининг техник ходимлари томонидан мазкур автобуснинг техник носозлиги бартараф этилган.

    Бошқа янгиликлар