АсосийЖамият

Пойтахтда сотилаётган бананлар бракераж қилинди

Қайд этилишича, тартибларга амал қилмаган ҳолда сақланган бананда қора доғлар пайдо бўлади. Бу эса маҳсулот таркибига салбий таъсир кўрсатади.

'Пойтахтда сотилаётган бананлар бракераж қилинди'ning rasmi

Аҳолини нафақат узлуксиз озиқ-овқат маҳсулотларини билан балки сифатли маҳсулотлар билан таъминланиши асосий мақсадимиздир, дейилади Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси хабарида.

Шу мақсадда бошқарманинг Учтепа туман бўлими мутахассислари томонидан ўтказилган тадбирларда пойтахтдаги "Фарҳод" деҳқон бозори ҳудудида сифат кўрсаткичлари, ранги ўзгарган 50 кг. банан маҳсулоти сотилаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда бракераж қилинган. 

Қайд этилишича, тартибларга амал қилмаган ҳолда сақланган бананда қора доғлар пайдо бўлади. Бу эса маҳсулот таркибига салбий таъсир кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар