АсосийЖамият

“Умра – 2024” янги мавсуми бошланди

Илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

'“Умра – 2024” янги мавсуми бошланди'ning rasmi

Кеча, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди. 

Маълумот ўрнида, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади. 

Мавсум давомида 4 нафар тажрибали ишчи гуруҳи ва ҳар бир гуруҳга воиз имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда 2 нафар малакали шифокор ҳамюртларимизга хизмат кўрсатади. 

Зиёратчилар Мадинада “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Al-Ayyam Elite” ва  “Marmara Hotel” сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 

Умра ибодатини адо этувчилар 11 кун мобайнида Икки ҳарамда тоат-ибодат билан машғул бўлиш билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишади.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар