АсосийДунё

Қирғизистон президенти ўзбек мураббийига автомобил совға қилди

У Пориж олимпиадасида қирғиз боксчисига ёрдам берган эди.

'Қирғизистон президенти ўзбек мураббийига автомобил совға қилди'ning rasmi

Бугун, 11 сентябрь куни, Садир Жапаров ўзбек бокс мураббийи Акмал Хасанов билан учрашиб, Мунарбек Сейитбек улунинг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун унга миннатдорлик сифатида автомобил совға қилган. Бу ҳақда президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати хабар берган.

“Бутун дунё Марказий Осиё халқларининг бир-бирини қўллаб-қувватлашини, ўзаро дўстона муносабатларини намойиш этганини кўрди. Спорт тинчлик элчиси деб аталади. Сиз ўзингиз билан ўзаро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқдасиз. Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман”, - деди Садыр Жапаров.

Президент, шунингдек, Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада ўзбек спортчиларининг яхши натижаларга эришганини ҳам таъкидлади.

“Ўзбекистон спортга катта эътибор қаратади. Биз эса охирги уч йилда спортчиларимизни фаол қўллаб-қувватлай бошладик. Илгарилари мусобақаларда иштирок этиш учун зарур маблағларни ўз вақтида беролмаган ҳоллар ҳам бўлган. Ҳозир эса давлат зарур шарт-шароитларни, ҳатто витаминлар билан таъминлашгача яратиб бермоқда”, - деди давлат раҳбари.

Акмал Хасанов самимий сўзлар учун миннатдорлик билдириб, у Мунарбек Сейитбек улу билан кўп марта учрашганини ва унинг секунданти бўлишга иккиланмасдан рози бўлганини айтган.

Қайд этиш жоизки, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек улу Париж (Франция) Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. У қирғиз бокси тарихида илк бор Олимпия медалини қўлга киритган спортчи бўлди. Олимпиадада шахсий мураббийи қатнашмаганлиги сабабли, ўзбек мураббийи Акмал Хасанов 1/8, 1/4 ва Олимпиада ярим финалида спортчига секундант сифатида ёрдам берди.

    Бошқа янгиликлар

    'Украина ва Россия урушда қанча қурбон бергани маълум қилинди'ning rasmi

    Дунё17.09.2024 19:24

    Украина ва Россия урушда қанча қурбон бергани маълум қилинди

    Ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони бир миллион нафардан ортди.

    'Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган 34 бош от тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Дунё17.09.2024 18:30

    Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган 34 бош от тўхтатиб қолинди

    Олиб қўйилган 34 бош от давлат фойдасига мусодара қилинади.

    '"Биз учун энг катта хавф Путиннинг Украина устидан қозонадиган ғалабаси бўлади” — Столтенберг'ning rasmi

    Дунё17.09.2024 15:54

    "Биз учун энг катта хавф Путиннинг Украина устидан қозонадиган ғалабаси бўлади” — Столтенберг

    НАТО бош котиби Россия — Украина можаросига муносабат билдирди.

    'Германия чегара назоратини кучайтирмоқда'ning rasmi

    Дунё16.09.2024 22:41

    Германия чегара назоратини кучайтирмоқда

    Ҳукумат шу орқали ноқонуний миграцияни тўхтатмоқчи.

    'Европада сув тошқинлари кучаймоқда'ning rasmi

    Дунё16.09.2024 14:51

    Европада сув тошқинлари кучаймоқда

    “Борис” тўфони Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия ва Венгрияни қамраб олди.

    'Трампга яна суиқасд уюштиришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Дунё16.09.2024 08:58

    Трампга яна суиқасд уюштиришга уриниш бўлди

    Отишма Трамп голф клубидан чиқиб кетаётганида содир бўлган.