АсосийСиёсат

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси Тойво Клаар иш бошлади

Сўнгги етти йилда у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган.

'Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси Тойво Клаар иш бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон ТИВда Европа Иттифоқи янги элчиси Тойво Клаарнинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Унинг ёзишича, мамлакат ҳукумати Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги яқин алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитган ҳолда ҳисса қўшиш тарафдори.

"Бугунги учрашувимиз кун тартибидан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва долзарб глобал масалалар ўрин олди. Ишончимиз комилки, жаноб элчининг тажрибаси ва минтақамиз бўйича кенг билими унинг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси самарали бўлишига хизмат қилади", — дейилади хабарда.

Элчи Тойво Клаар 9 сентябрь куни ўз вазифасини бажаришга киришди, деб дея хабар бермоқда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси сайтида. 2017 йилдан бери у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили лавозимида ишлаган.

Тойво Клаар Гарвард университети ва Жон Кеннеди номидаги Давлат бошқаруви мактабида давлат бошқаруви магистри даражасини олган. Европа Иттифоқи делегацияси таъкидлаганидек, у катта дипломатик тажрибага эга.

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 18:39

    Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

    Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 11:05

    Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

    Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 08:19

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 18:38

    Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

    Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.

    'Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 17:53

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

    Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

    'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 12:53

    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

    Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.