АсосийСиёсат

Олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкентда камбағалликни қисқартириш бўйича ўзгариш бўлмаган

Ҳозирда корхоналарда 250 мингта бўш иш ўрни бор, лекин, камбағал оилани 35 фоиз ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам.

'Олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкентда камбағалликни қисқартириш бўйича ўзгариш бўлмаган'ning rasmi

Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар аҳволи ҳамма вилоят ва туманда ҳам бир хил эмаслигини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Масалан, ўтган олти ойда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда камбағаллик 2 фоиздан ортиқ камайган бўлса, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳрида ўзгариш бўлмаган. Республиканинг 15 та туманида камбағаллик 20 фоиздан юқори. Булар – Амударё, Беруний, Қонликўл, Нукус, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор ва Тупроққалъа. 

Бу туманларда камбағалликни қисқартириш учун уч йилда 1,7 триллион сўмлик арзон кредит ва субсидия берилган бўлса-да, ўзгариш бўлмаган. Аҳолига бўлиб берилган ерлар бўйича 17 та туманда 2-3 мартадан ҳосил олиш ҳисобига камбағаллик 2 карра камайди. Булар – Пахтаобод, Балиқчи, Гурлан, Хонқа, Олтиариқ, Данғара, Конимех, Боёвут, Жомбой, Шофиркон, Ш.Рашидов, Зомин, Шаҳрисабз, Бандихон, Ўрта Чирчиқ, Бўка, Тахиатош туманлари.

Лекин, 14 та туман – Қонликўл, Шуманай, Қоровулбозор, Пешку, Чироқчи, Муборак, Нуробод, Оқолтин, Музработ, Бандихон, Қизириқ, Оҳангарон, Паркент, Тупроққалъада ўзгариш сезилмаяпти. Туман ҳокимлари, уларнинг иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарларига бу борадаги фаолияти сустлиги бўйича қатъий эътироз билдирилди.

Президент топшириғига кўра, мутасаддилар масалани ичига чуқурроқ кирди, энг оғир маҳалладаги ночор оилаларга бориб, нимага кўпроқ эътибор бериш кераклигини ўрганди. Бу масалада савдо, сервис, тўқимачилик, тиббиёт, овқатланиш, қурилиш, касаначилик, электротехника, транспорт соҳаси тадбиркорлари билан аниқ муҳокамалар ўтказилди.

Ўрганишлар камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирда 3-5 миллион сўмгача ойлик бераман деган корхоналарда 250 мингта бўш иш ўрни бор. Лекин, камбағал оилани 35 фоиз ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам.

Бола парвариши билан банд бўлгани учун ишлаш хоҳиши бўлган аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмаяпти. Камбағал оилаларнинг 83 фоизида катта томорқа бор. Лекин, уларнинг 62 фоизида – сув, 48 фоизида – электр муаммоси бор, яна 50 фоизи марказдаги бозорга боришга қийналмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 18:39

    Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

    Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 11:05

    Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

    Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 08:19

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 18:38

    Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

    Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.

    'Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 17:53

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

    Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

    'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 12:53

    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

    Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.