АсосийДунё

Тожикистон муфтийси пичоқланди

Ҳодиса кундузи масжид ёнида содир бўлган.

'Тожикистон муфтийси пичоқланди'ning rasmi

Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзодага пичоқ билан ҳужум оқибатида яраланган. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“11 сентябрь куни  соат 17-20 ларда Душанбе шаҳар марказий масжиди ёнида бир фуқаро безорилик ниятида намоздан кейин Тожикистон Республикаси уламолари раиси Абдулқодирзода Саидмукаррамнинг танасига тешувчи асбоб билан урган ва жамоат тартибини бузган”, дейилган расмий хабарда.

Жиноятчи ўз вақтида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Абдуқодирзода енгил тан жароҳатлари олиб, шифокорлар кўригидан сўнг, уйига жўнатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Саидмукаррам Абдуқодирзода 61 ёшда, 2010 йил октябридан буён Тожикистон Уламолар кенгашига раҳбарлик қилиб келади.

    Бошқа янгиликлар