АсосийЖамият

5 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркиядан депортация қилинди

Ушбу фуқародан жабр кўрганлардан мурожаат қилишлари сўралмоқда.

'5 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркиядан депортация қилинди'ning rasmi

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб 2019 йилдан буён қидирувда бўлган, 1977 й.т. Абдуллаев Отабек Машрабович Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади. 

Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади. 


    Бошқа янгиликлар