АсосийСпорт

Ўзбекистонлик шахматчилар олимпиадани ғалаба билан бошлади

Бугун 2-турда чемпионлар Мисрга ва Ангола билан беллашади.

'Ўзбекистонлик шахматчилар олимпиадани ғалаба билан бошлади'ning rasmi

Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-тури Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.

Олимпиадада юришни 2 жамоамиз ҳам ғалаба билан бошлади.

Йигитлар терма жамоамиз Тринидад & Тобагони 3.5-0.5 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, қизларимиз мукаммал ҳисоб, 4:0 билан Гаити жамоасини таслим этишди.

Мусобақанинг 2-тур учрашувлари бугун бўлиб ўтади, Унда эркаклар жамоаси Мисрга қарши дона сурса, қизлар жамоаси Ангола билан беллашади.


    Бошқа янгиликлар